Бош сахифаДивидентлар ва акциялар сотиб олиш тўғрисида маълумотлар

Дивидентлар ва акциялар сотиб олиш тўғрисида маълумотлар

Андижоннефт» АЖ томонидан охирги уч йилда ҳисобланган ва тўланган дивидендлар, шу жумладан, қарздорлик миқдори тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек акциядорлар томонидан дивидендларни олиш учун боғланиш маълумотлари
1. «Андижоннефт» АЖ акциядорларининг 14.11.2016 йилдаги йиллик умумий йигилишида жамиятнинг 2015 йилги молиявий-хужалик фаолияти натижалари буйича жами булиб 48 890 758 (кирк саккиз миллион саккиз юз туксон минг етти юз эллик саккиз) сум 60 тийин микдорида дивидендлар хисобланган, шундан хар бир дона оддий акцияга 3 сум 60 тийиндан ва имтиезли акцияга 125 сумдан дивиденд хисобланиши хамда акциядорларга Узбекистон Республикаси пул бирлигида, хисоб-ракам, жамгарма еки пластик карточкаларга пул утказмаларни утказиб бериш йули оркали амалга оширилиши хакида карорлар кабул килинган.
2. «Андижоннефт» АЖ акциядорларининг 18.08.2017 йилдаги йиллик умумий йигилишида жамиятнинг 2016 йилги молиявий-хужалик фаолияти натижалари буйича жами булиб 44 256 700 (кирк турт миллион икки юз эллик олти минг етти юз) сум микдорида дивидендлар хисобланган, шундан хар бир дона оддий акцияга 2 сум 94 тийиндан ва имтиезли акцияга 125 сумдан дивиденд хисобланиши хамда акциядорларга Узбекистон Республикаси пул бирлигида, хисоб-ракамига пул утказмаларини утказиш еки акциядорларнинг пластик карточкаларига утказиш оркали амалга оширилиши хакида карорлар кабул килинган.
3. «Андижоннефт» АЖ акциядорларининг 30.11.2018 йилдаги йиллик умумий йигилишида жамиятнинг 2017 йилги молиявий-хужалик фаолияти зарар билан якунланганлиги сабабли, имтиезли акция эгаларига жами булиб 23 701 375 сум миқдорида ва хар бир дона имтиезли акцияга 125 сумдан дивиденд маблаглари хисобланган хамда акциядорларга Узбекистон Республикаси пул бирлигида, хисоб-ракамига пул утказмаларини утказиш еки акциядорларнинг пластик карточкаларига утказиш оркали амалга оширилиши хакида карорлар кабул килинган. Шунингдек, «Андижоннефт» АЖнинг 2017 йилги молиявий-хужалик фаолияти натижалари буйича акциядорларга хисобланган дивиденд маблаглари жорий кунда туланмокда.
Жамиятнинг 2017 йил якуни буйича эълон килинган дивидендларни олмаган акциядорлар куйидаги манзилларга мурожаат этиши ва олиб кетиши суралади:
- Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кучаси №97, «Андижоннефт» АЖнинг маъмурий биноси, газна хонаси, телефон (374) 225-24-62, 223-17-05.
- Андижон вилояти, Мархамат тумани, Полвонтош шахарчаси, Бобур кучаси №1, «Андижоннефтгазкудуктаъмирлаш» УШКнинг маъмурий биноси, газна хонаси, телефон (374) 225-80-55.
- Фаргона вилояти, Риштон тумани, Бужай ШФЙ, Фаргона кучаси №49, «Водийнефтгазавтотранс» МЧЖнинг маъмурий биноси, газна хонаси, телефон (373) 452-42-60.
Жамият томонидан акцияларни кайтариб сотиб олиш тугрисида маълумот
2016 йилда жамият акциядорларининг 01.08.2016 йилдаги навбатдан ташкари умумий йигилиши ва 14.11.2016 йилдаги йиллик умумий йигилишида жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг хукукларини чекловчи ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш ёки янги тахрирдаги уставни тасдиклаш тўгрисидаги холатлари юзага келмаганлиги, аникланмаганлиги сабабли, жамият томонидан акцияларни кайтариб сотиб олиш тугрисида жамият ваколатли органларининг карорлари кабул килинмаган. Шунингдек, Узбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Конуннинг 40-41 моддаларига асосан акциядор хукуклари куйидагилар иборат:
40-модда. Акциядорларнинг талабига кўра жамият томонидан акцияларни кайтариб сотиб олиш Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар: жамиятни кайта ташкил этиш тўгрисида;
жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш хакида; ушбу конун 84-моддасининг иккинчи ва учинчи кисмларига мувофик жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошка шахсга бериш билан боглик йирик битим (бундан буён матнда йирик битим деб юритилади) тузиш тўгрисида; жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг хукукларини чекловчи ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш ёки янги тахрирдаги уставни тасдиклаш тўгрисида акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан карорлар кабул килишда, агар улар карши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг хаммаси ёки бир кисми жамият томонидан кайтариб сотиб олинишини талаб килишга хаклидир. Ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан кайтариб сотиб олинишини талаб килиш хукукига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати овоз бериш натижасида ушбу конунга мувофик акцияларни кайтариб сотиб олишни талаб килиш хукуки юзага келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорлар умумий йигилишида иштирок этиш хукукига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади. Жамият томонидан акцияларни кайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор киймати бўйича амалга оширилади, бу киймат жамиятнинг акцияларни бахолашни ва кайтариб сотиб олишни талаб килиш хукуки юзага келишига сабаб бўладиган харакати натижасида кийматнинг ўзгариши хисобга олинмаган холда аникланади. 41-модда. Акциядорларнинг ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан кайтариб сотиб олинишини талаб килиш хукукини амалга ошириш тартиби Жамият акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан кайтариб сотиб олинишини талаб килиш хукуки мавжудлиги, кайтариб сотиб олиш нархи ва кайтариб сотиб олишни амалга ошириш тартиби тўгрисида хабардор этиши шарт. Овоз бериш натижасида ушбу конунга мувофик жамият акцияларни кайтариб сотиб олишини талаб килиш хукуки юзага келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорлар умумий йигилишини ўтказиш тўгрисида акциядорларга етказиладиган хабарда ушбу модданинг биринчи кисмида кўрсатилган маълумотлар бўлиши лозим. Акциядорларнинг умумий йигилишида иштирок этиш хукукига эга бўлмаган акциядорларда акцияларнинг жамият томонидан кайтариб сотиб олинишини талаб килиш хукуки мавжудлиги ва бундай хукукни амалга ошириш тартиби тўгрисидаги ахборот акцияларнинг жамият томонидан кайтариб сотиб олинишини талаб килиш хукуки юзага келишига сабаб бўлган карор кабул килинган кундан эътиборан етти кундан кечиктирмай акциядорларга юборилади. Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни кайтариб сотиб олиш тўгрисидаги ёзма талаби акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва унинг кайтариб сотиб олинишини талаб килаётган акциялар сони кўрсатилган холда жамиятга юборилади. Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан кайтариб сотиб олиниши тўгрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йигилишининг тегишли карори кабул килинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга такдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият кайтариб сотиб олиш талабини кўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида кайтариб сотиб олиши шарт. Жамият томонидан акцияларни кайтариб сотиб олиш овоз бериш натижасида ушбу конунга мувофик акцияларнинг жамият томонидан кайтариб сотиб олинишини талаб килиш хукуки вужудга келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорларнинг умумий йигилиши ўтказилиши тўгрисидаги хабарда кўрсатилган нарх бўйича амалга оширилади. Жамият томонидан акцияларни кайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблагларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига карашли акцияларни кайтариб сотиб олишни талаб килиш хукуки юзага келишига сабаб бўлган карор кабул килинган санадаги жамият соф активлари кийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас, бундан жамиятнинг ўзгартирилиши холлари мустасно. Кайтариб сотиб олиш талаби кўйилган акцияларнинг умумий сони ушбу кисмда белгиланган чеклов инобатга олинган холда жамият томонидан кайтариб сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган такдирда акциялар акциядорлардан кўйилган талабларга мутаносиб равишда кайтариб сотиб олинади. Жамият кайта ташкил этилган такдирда жамият томонидан кайтариб сотиб олинган акциялар бекор килинади.
Ушбу конуннинг 40-моддасида назарда тутилган бошка холларда жамият томонидан кайтариб сотиб олинган акциялар жамият тасарруфига ўтади. Мазкур акциялар овоз бериш хукукини бермайди, овозларни санаш чогида хисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ёзилмайди. Бундай акциялар кайтариб сотиб олинган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация килиниши лозим, акс холда акциядорларнинг умумий йигилиши мазкур акцияларни бекор килиш йўли билан жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўгрисида карор кабул килиши керак. Акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан карорлар кабул килишда, агар улар карши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг хаммаси ёки бир кисми жамият томонидан кайтариб сотиб олинишини талаб килишга хаклидир.