Вниманию акционеров АО "Андижаннефть"
19.11.2017

«АНДИЖОННЕФТ» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА:

2017 йил 17 ноябр соат 10-00да, Ўзбекистон Республикаси, 170100, Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-уй манзилда жойлашган, электрон почта манзили andijanneft@umail.uz бўлган, «Андижоннефт» АЖнинг маъмурий биносида «Андижоннефт» акциядорлик жамияти акциядорларининг ва «Асакатранснефт» масъулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг қўшма умумий йиғилиши ўтказилади.

Қўшма умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш мақсадида жамият акциядорлари реестри 07.11.2017 йил холатига ва умумий йиғилишда иштирок этиш учун жамият акциядорлари реестри 13.11.2017 йил холатига тузилган.

Қўшма умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Умумий йиғилишнинг регламентини ва cаноқ комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш;

2. «Андижоннефт» акциядорлик жамияти унга «Асакатранснефт» масъулияти чекланган жамиятини кўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганлиги муносабати билан «Андижоннефт» акциядорлик жамиятининг уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;

3. «Андижоннефт» акциядорлик жамияти унга «Асакатранснефт» масъулияти чекланган жамиятини кўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганлиги муносабати билан «Андижоннефт» акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида;

4. «Андижоннефт» акциядорлик жамияти томонидан кўшимча акциялар чиқарилиши юзасидан қарорни қабул қилиш тўғрисида;

5. «Андижоннефт» акциядорлик жамиятининг кўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш.

Акциядор вакили акциядорларга тақдим этиладиган кўйидаги ахборот (материаллар) рўйхати билан жамият маъмурий биносининг 7-хонасида танишиши мумкин (телефон: (374) 223-17-05): «Андижоннефт» АЖнинг уставига киритилаетган ўзгартиш ва қўшимчалар матни лойихаси, «Андижоннефт» АЖнинг ташкилий тузилмаси лойихаси, қонунчиликда ва жамият уставида белгиланган бошқа тегишли хужжатлар (ўрнатилган тартибларда).

ДОПОЛНИТЕЛЬНЫЕ РЕСУРСЫ