Ёнғин хавфсизлиги учун устивор вазифалар амалда.
05.02.2018

Ёнғин хавфсизлиги учун устивор вазифалар амалда.

Куни кеча акционерлик жамиятимизга қарашли Андижон нефт конида касаба уюшма қўмитасининг ташаббуси билан ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи подполқовник Дилмуроджон Абдурахимов, жамият мехнат мухофазаси бўлими бошлиғи А.Сайдалиев,ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи О.Эргашев ва барча ишлаб-чиқариш мухандислари иштирок этди.

Тадбирда Д.Абдурахимов ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказишнинг туб моҳияти тўғрисида, қолаверса бу борада вилоятимизда олиб борилаётган ишларнинг самараси ҳақида жамият ёнғин хавфсизлиги ҳодимларига батафсил гапириб берди. Бундан ташқари жамиятнинг ёш ёнғин хавфсизлиги ҳодимларини билимини ошириш учун уста-шогирд йўналиши бўйича бир қатор таклифлар берди. Ёшларнинг қизиқтирган саволларга жавоб бериш билан бирга вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси эшиклари ёшлар учун ҳамма вақт очиқлиги, бўш вақтларида билим ва тажрибаларини ошириш учун мурожаат қилишлари мумкунлиги ҳақида гапириб, амалий машғулотларни бошлашга рухсат берди.

Амалий машғулотдан сўнг касаба уюшма кўмитаси тамонидан тушлик ташкил этилиб, ёнғин хавфсизлигига доир янгиликлар ҳақида суҳбат давом этди

Жамиятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 688 - сонли “Ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзбекнефтгазқазибчиқариш” АЖ нинг 06.09.2017 йилдаги № 300 сонли буйруғи талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 23 майдаги ПК 2992-сон қарорига муофиқ жамият тасарруфидаги барча нефт конларидаги ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан хафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” этиб белгиланган.

“Ёнғинлар профилактика куни” ўтказишда асосан , асосий ишлаб чиқариш объектлари, кон, цех участкалардаги ишчи-ҳодимларнинг турар жой бино ва унинг ҳудудлари ёнғиндан сақлаш бўйича амалий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жамият бошқаруви ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг ҳамкорликдаги фаолияти ёнғин ҳамда бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда ҳамжиҳатлиги алоҳида эътиборга молик.

“Андижоннефт”АЖ касаба

уюшма қўмита раиси : Р.Н.Мамаджанов


7b853b8877-img20180124124340.jpg

ДОПОЛНИТЕЛЬНЫЕ РЕСУРСЫ