Бош сахифаЯнгиликлар“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Россиянинг “Зарубежнефт” АЖ ўртасида корпоратив шартнома имзолаш ва “АНДИЖОНПЕТРО” қўшма корхона операторининг иш бошлашига бағишланган расмий маросими бўлиб ўтди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Россиянинг “Зарубежнефт” АЖ ўртасида корпоратив шартнома имзолаш ва “АНДИЖОНПЕТРО” қўшма корхона операторининг иш бошлашига бағишланган расмий маросими бўлиб ўтди.

         2019 йил 1 декабрда Жанубий Оламушук конда нефть қазиб олинишини расман «Андижаннефть» АЖ дан операторлигидан «ANDIJANPETRO» МЧЖ ҚК операторлигига ўтказилиши амалга оширилди.

  «ANDIJANPETRO» янги Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Зарубежнефть» АЖ (Россия) томонидан 2019 йилнинг 16 мартида ташкил қилинган.

         «ANDIJANPETRO» МЧЖ ҚК томонидан Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган вазифа – амалдаги нефть конлари – Жанубий Оламушук, Хартум ва Шарқий Хартумда қазилма ишларини олиб боришдан иборат.

          Расмий тадбир давомида «ANDIJANPETRO» МЧЖ ҚК нинг Андижондаги офиси билан тўғридан тўғри уланиш амалга оширилди, ва унинг мутахассислари теле кўприк ёрдамида тантанали маросимда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Тошкент ва Андижондаги тадбир иштирокчиларини "Зарубежнефт" АЖ Бош директори С.Кудряшов ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари Ж. Мирзамахмудов қутлади.

 


portfolio
portfolio