Бош сахифаЯнгиликларЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДХИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 27 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН, БАРЧА ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДХИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 27 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН, БАРЧА ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ

      Ҳар тонг давлатимиз мадҳияси садолари остида янги кунни кутиб олар эканмиз, кўз олдимизда ана шу манзара намоён бўлади. Унинг ҳар бир чуқур маънога эга сатри, мардонавор ва соҳир оҳанги бизни сеҳрлаб қўяди, қалбимизда Ватанимиздан фахрланиш, бугунимиздан шукроналик ва эртамизга улкан ишонч ҳиссини жўш урдиради.

     Давлат рамзлари мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи, халқимизнинг шаъну шавкати, ғурури, ор-номуси, тарихий хотираси ва орзу-умидларини ўзида мужассам этувчи муқаддас тимсоллардир.
1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун имзоланди.

    Мазкур қонунда белгиланганидек, мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади, унга зўр эҳтиром билан қараш ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик бурчидир. 2010 йил 24 декабрда мазкур қонунга киритилган ўзгартишга кўра, фуқароларимиз, шунингдек, мамлакатимизда бўлиб турган бошқа шахслар мадҳиямизни ҳурмат қилиши шарт.

Миллий мадҳиямиз муаззам садолари давлатимиз раҳбарининг турли мамлакатларга расмий ташрифлари чоғида, Ўзбекистонга келган хорижий мамлакатларнинг раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, юртимизда ўтаётган умумхалқ байрамларида, йирик халқаро анжуманлар, тинчлик ва дўстлик келишувларида, спорт мусобақаларида ва спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда энг баланд шоҳсупага кўтарилган пайтида баралла янграмоқда.


portfolio