Бош сахифаЯнгиликларМарказий Осиёдаги биринчи нефт қудуғи.
Марказий Осиёдаги биринчи нефт қудуғи.

      29-декабр куни 120 йиллик тарихга эга бўлган Фарғона вилояти Чимён шахарчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси нефт ва газ сохасини ривожланишига илк пойдевор бўлган биринчи нефт қудуғи музейи, “Ўзбекнефтегаз” АЖ рахбарияти, “Андижоннефт” АЖ рахбарияти, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ва вилоят, туман хокимлик вакиллари хамда махалла нуронийлари ва мехнат фахрийлари иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари тадбирда телерадио мухбирлари хам иштирок этди.  Музейни очилиши ўсиб келаётган ёш авлодни нефт сохаси ривожланиш тўғрисида янада мукаммал тушунчага эга бўлишини таъминлайди. Нефт ва газ сохаси бугунги кунга етиб келгунига қадар бир қанча давонларни босиб ўтди. Мустақил Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб яшнаши учун хамда халқимизнинг бугунги кунидан мамнун яшаши учун ўзимизни хиссамизни қўшиш мақсадида жамоамиз билан кечаю кундуз харакатдамиз деб сўз юритди “Андижоннефт” АЖ бошқарув раиси Ж.М.Бекмурадов.

Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкинки нефт ва газ конларини қидириш ва ўзлаштириш ишлари 1885 йилдан бошланган. 1901 йилда биринчи қудуқда бурғулаш ишлари бошланади хамда 1904 йилда 278 метр чуқурликдаги нефт қатламини очишга эришилади. Ушбу қудуқ кунига 130 тонна нефт бера бошлайди. Шу кон асосида “Чимён” нефт жамияти тузилади. 1906 йилда Фарғона вилоятида икки қубли нефтни кайта ишлаш заводи қурилади. Завод ишга тушгунга қадар, қудуқдан олинган нефт махсулотини асосан ғилдиракли араваларни мойлаш хамда ёқилғи сифатида ишлатиб келинган.


portfolio
portfolio