Бош сахифаЯнгиликларЎзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги олдидан
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги олдидан

Куни кеча “Андижоннефт” Аксиядорлик Жамиятида Бош қомусимизнинг 26 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят Халқ Демократик партиясининг масъул ходими Ўсмонжон Ахмедов иштирок этди. У ўз маърузасида мамлакатимизнинг 26 йил давомида босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўли, Бош қомусимизнинг юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишда, Республикамизнинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани хақида атрофлича тадбир иштирокчиларига тушунтириб берди. Тадбир иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил мазмунли жавоб олдилар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганинг 26 йиллиги муносабати билан Жамият хисобидан жамиятнинг барча ишчи-хизматчиларига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хақинг 2 баробари миқдорида рағбатлантирилди.Касаба уюшма қўмитаси тамонидан 15 нафар кам таъминланган оила ва 2 нафар мехнат фахрийсидан хабар олиниб, 5 хил озиқ овқат махсулоти етказилиб берилди. Бундан ташқари 12 нафар ишчи-хизматчиларга моддий ёрдам ажратилди. Бир нафар ишчининг нафақага чиқиши муносабати билан бепул сихатгохга йўлланма берилди.

“Андижоннефт”АЖ касаба уюшма қўмита раиси Р.Н.Мамаджанов


portfolio
portfolio
portfolio