Бош сахифаЯнгиликларЭЪЛОН!
ЭЪЛОН!

«Андижоннефт» акциядорлик жамияти Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи мустақил бахоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 19.06.2017 йилдаги «Базавий тармоқлар корхоналари активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги №443-сонли ва 25.08.2018 йилдаги “Нефт-газ тармоғи ташкилотларининг активларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №685-сонли қарорларига асосан хусусий мулкка сотилиши белгиланган, “Андижоннефт” АЖга қарашли бўлган, Наманган вилоятининг Чортоқ тумани, А.Навоий МФЙ худудида жойлашган “Омборхона” бино-иншоотларини бозор қийматини аниқлаб бериш бўйича бахоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган бахоловчи ташкилотлар жамиятга ўз тижорат таклифларини тақдим этиши сўралади.

Танлов таклифи қўйидаги маълумотлардан иборат бўлиши лозим:

-кўрсатиладиган хизматнинг қиймати тўғрисида қатнашувчининг танловга берган таклифи,

-бахолаш хизматини амалга ошириш бўйича тегишли лицензия нусхаси ва бахоловчининг малака сертификати.

Танловнинг бошланиш ва якуний муддати: 2020 йилнинг 7 февралдан
14 февралга қадар.

Жамиятнинг манзили: Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-уй, электрон почта манзили mail@an.uz,

телефон/факс: 74-223-17-27, 74-223-17-28.