Бош сахифаЯнгиликларКоррупция- тараққиёт кушандаси!
Коррупция- тараққиёт кушандаси!

Ўзбекистон Республикаси Президент Президент Шавкат Мирзиёев Парламент аъзоларига мурожаатномасида Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак деб мурожаат қилган эди.

Ушбу мавзуда 2020 йил 18 февраль куни “Андижоннефт” АЖда Андижон вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинари бўлиб ўтди.
​Мазкур семинарда Вилоят прокуратураси терговчиси Л.Мадумаров, Андижон Давлат университети ўқитувчиси М.Содиқова ва жамиятнинг барча ходимлари иштирок этдилар.

​Вилоят прокуратураси терговчиси Л.Мадумаров сўзга чиқиб, Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатлиги, у демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб бериши тўғрисида айтиб ўтди.

​Шундан сўнг, Андижон Давлат университети ўқитувчиси М.Содикова Коррупцияга қарши курашишни жаҳон талаблари асосида ташкил этиш мақсадида мамлакатимизда 2008 йилда БМТнинг 2003 йил 13 октябрдаги “Коррупцияга қарши” Конвенцияси ратификацияси, ҳамда “БМТнинг “Коррупцияга қарши” конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги, 2010 йил март ойида Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилганлиги тўғрисида ахборот берди.


portfolio
portfolio
portfolio