Бош сахифаЯнгиликларЭЪЛОН!
ЭЪЛОН!

Риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар диққатига!

«Андижоннефт» АЖ – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 19.06.2017 йилдаги «Базавий тармоқлар корхоналари активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги №443-сонли ва 25.08.2018 йилдаги “Нефт-газ тармоғи ташкилотларининг активларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №685-сонли Қарорларига асосан оммавий савдоларда хусусий мулкка сотилиши белгиланган, “Андижоннефт” АЖга қарашли бўлган, Наманган вилоятининг Чортоқ тумани, А.Навоий МФЙ худудида жойлашган “Омборхона” бино-иншоотларини очиқ аукцион савдолари оркали сотиш бўйича риэлтор ташкилотлар ўртасида танлов утказади. Танловда қатнашиш истагини билдирган риэлтор ташкилотлар жамиятга ўз тижорат таклифларини 02.03.2020 йилга қадар тақдим этиши сўралади. Танлов таклифи қўйидаги маълумотлардан иборат бўлиши лозим: кўрсатиладиган хизматнинг қиймати тўғрисида қатнашувчининг танловга берган таклифи, риэлторлик хизматини амалга ошириш бўйича тегишли лицензия нусхаси ва малака сертификати нусхаси.

Қўшимча маълумот учун:

- объектнинг тулиқ номи “Омборхона” бино-иншоотлари;

- объект жойлашган манзил Наманган вилояти, Чортоқ тумани,
А.Навоий МФЙ;

- объектнинг умумий эгаллаган ер майдони 2,49 га, қурилиш ости майдони 3578,33 м2 ва фойдали майдони 1451,59 м2ни ташкил этган;

- жамият манзили Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-уй, электрон почта манзили mail@an.uz, телефон/факс: 74-223-17-05,
74-223-17-28.

e-mail: r.yusupov@an.uz

тел.: +998914910404