Бош сахифаЯнгиликларЎзбекнефтгаз”АЖ: “Ўзбекнефтгаз кутубхонаси” кутубхоналари ташкил этилмоқда
Ўзбекнефтгаз”АЖ: “Ўзбекнефтгаз кутубхонаси” кутубхоналари ташкил этилмоқда

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖда илк маротаба “Ўзбекнефтгаз кутубхонаси” ташкил этилди.

Жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратамиз”, — деган эди.

“Андижоннефт” акциядорлик жамиятида фойдаланишга топширилган “Ўзбекнефтгаз кутубхонаси”дан ҳозирда 3000 ортиқ китоблар, қўлланмалар, бадий ва илмий адабиётлар, тарихий романлар ва қўлёзмалар ўрин олган. Ушбу кутубхонадан “Темур тузуклари”, “Бобурнома”, “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”, “Қобуснома” каби буюк алломаларимизнинг ижод намуналари жой олди.


portfolio