Бош сахифаЯнгиликлар“Андижоннефт” жамиятида Президентимизнинг 5 та мухим ташаббусларнинг ижросини таъминлаш мақсадида илк “Нефт ва газ” кутубхонаси ташкил этилди.
“Андижоннефт” жамиятида Президентимизнинг 5 та мухим ташаббусларнинг ижросини таъминлаш мақсадида илк “Нефт ва газ” кутубхонаси ташкил этилди.

 Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш уларни маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш буйича 5 та мухим ташаббус тўғрисида айтган эдилар.
“Андижоннефт” жамияти мазкур ташаббусларнинг ижросини таъминлаш мақсадида илк “Нефт ва газ” кутубхонасини ташкил этди. Ушбу кутубхонага бутун республика бўйича нефт ва газ сохасига оид китоблар, қўлланмалар, бадий ва илмий адабиётлар жамланган. Бундан ташқари буюк шахсларнинг китоблари ушбу кутубхонадан жой олди.
Мазкур кутубхонада 3000 ортиқ китоблар ўрин олди. Кутубхонага Фарғона водийсида нефт ва газ саноати йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва “Ўзбекнефтгаз” тизимида ишловчи ходимлар кириши ва ушбу китоблардан фойдаланиши учун барча шароитлар яратиб берилди.


portfolio
portfolio
portfolio