Бош сахифаЯнгиликлар"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Ушбу йиғилишда иштирок этган "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевга бажарилиши керак бўлган ишлар юзасидан топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқ ва вазифалар ижроси юзасидан Акциядорлик жамияти тизимидаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбар ходимлари иштирокида видеоселектор ўтказилди.

Видеоселектор авввалида, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан "Ўзбекнефтгаз" АЖ учун барча имкониятлар яратиб берилгани таъкидланди ва бўлиб ўтган йиғилишда жорий йил якунигача 3 та пропан-бутан аралашмаси ҳамда синтетик ёқилғи (GTL) заводи ишга туширилиши бўйича топшириқ берилгани айтилди.

Авиакеросин, дизель ва суюлтирилган газ импортини тўлиқ қисқартириш йўлида қилинаётган бу ишларни бугуннинг ўзида жадаллаштириш ҳамда иш ҳажмини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Бошқарув раиси қурилиш, бурғилаш, қазиб чиқариш, конлар бўйича департаментлар раҳбарларига карантин қоидаларига амал қилган ҳолда иш суратини ошириш, сифатга алоҳида эътибор бериш, қудуқлардан нефт ва газ маҳсулотларини қазиб олишни купайтириш борасида кўрсатмалар берди.

Шунингдек, 121 та қудуқларни бурғилаш, 46 та янги қудуққларни ишга тушириш, газ конденсати ишлаб чиқаришни ошириш, вахтада меҳнат қилаётган ишчиларнинг шароитларини аъло даражада қилиш талаби ҳам қўйилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖда молиявий-соғломлаштириш, маблағларни тежаш, углеводородлар захирасини кўпайтириш, импортни қисқартириш, рақамли кон дастури бўйича белгиланган ишларни бажариш, марказлашган диспетчерлик ишларни тугатиш каби долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Бошқарув раиси "Uzbekistan GTL" синтетик ёқилғи заводи ишга туширилиши бўйича аниқ топшириқлар берилгани сабабли, корхона жорий йилнинг якунига қадар қуриб битирилиши учун керакли вазифаларни белгилаб берди.


portfolio
portfolio