Бош сахифаЯнгиликларИнсон бебаҳо, хотира эса бархаётдир!
Инсон бебаҳо, хотира эса бархаётдир!

Худди шу ҳиссиётлар инсонни келажакка ишонч билан қарашга, тинчликни асрашга, осойишталик ва баркамолликка ундайди. 
Ўзбекистонда кенг нишонлаб келинадиган 9-май хотира ва қадрлаш кунига саноқли дақиқалар қолди. «Андижоннефт» АЖ жамоаси учун хам ушбу байрам жуда ахамиятлидир. Мазкур корхонада хам иккинчи жахон урушида қатнашган ва жанг майдонларида бўлган фуқаролар узоқ йиллар мехнат фаолиятини юритишган. Шундай инсонлардан бири - Қора Тешабоев, 1941-1945 йиллар уруш фахрийси. 2020 йилда отахон 98 ёшни қарши олдилар, муборак ёшларига қарамай, фахриймиз урушга қандай кетгани, хизмат даври ва ғалабагача қандай тирик қолганларини яхши эслайди. 
Шунингдек, фахрий отахон 1946 йилда «Узбекнефть» бирлашмаси, хозирги «Андижоннефт» АЖ остонасига биринчи бор қадам ранжида қилган дамларни хам яхши эслайдилар. Корхонада 40 йилдан ортиқ, «Хонкиз» газ ва нефт конида қазиб олувчи оператори вазифасида фаолият олиб борганлар. 
Қора Тешабоев 1987 йилда нафақага чиққан бўлишига қарамай, жамоамиз у инсони ҳурмат қилади ва хотирлаб туради. Авлодлар учрашуви дойимо хиссиётларга бой кўз ёшлари ва порлоқ келажакка ишонч билан ўтади.


portfolio
portfolio