Бош сахифаЯнгиликлар“Андижоннефт” акциядорлик жамиятининг дебитор ва кредиторлари диққатига:
“Андижоннефт” акциядорлик жамиятининг дебитор ва кредиторлари диққатига:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги «Ахоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефт-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4388-сонли Қарорига ва “Андижоннефт” АЖ акциядорларининг 2020 йил 15 майдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-манзилда жойлашган «Андижоннефт» акциядорлик жамияти «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти таркибига қўшиб олинаётганлиги сабабли, «Андижоннефт» акциядорлик жамияти тугатилмоқда.

Ушбу муносабат билан, «Андижоннефт» АЖ бошқаруви юқорида қайд этилган холатни маълумот ўрнида қабул қилишингизни хамда даъво ва эътирозлар юзасидан жамият бухгалтерия бўлими билан боғланишингизни сўрайди (бухгалтерия телефон раками: +998901490770).