Бош сахифаЯнгиликлар1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида  қабул қилинган қарорга асосан  1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни этиб белгиланган ва бу байрам биринчи маротаба  1950 йилда дунёда байрам сифатида нишонлана бошланган.

Бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Келажак авлоднинг маънавий баркамол авлод бўлиб шаклланишидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир.

Бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор келажакда уларнинг Ватанига садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишишида муҳим омил ҳисобланади.

"Андижоннефт"АЖ жамоаси азиз ва эркатой болажонларимизни байрам билан табриклайди.


portfolio