Бош сахифаЯнгиликларАудиторлик ташкилотлари диққатига!
Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

«Андижоннефт» АЖ 2019 йил учун жамият Ижроия органи фаолиятининг самарадорликни муҳим кўрсаткичлари, самарадорликни йиғинди кўрсаткичлари ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини аудиторлик текширувидан ўтказиш (профессионал консалтинг) хизматини кўрсатиш бўйича аудиторлик ташкилотлари ўртасида танлов ўтказади. Танловда қатнашиш истагини билдирган аудиторлик ташкилотлари жамиятга ўз тижорат таклифларини ёпиқ конвертга солган ва орқа томони мухрланган холда тақдим этиши сўралади. Танловда камида икки йиллик малака стажига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари иштирок этиши мумкин. Танлов таклифи қўйидаги хужжатлардан иборат бўлиши лозим: кўрсатиладиган хизматнинг бошланғич қиймати тўғрисида қатнашувчининг танловга берган таклифи, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувохнома нусхаси, лицензия нусхаси, суғурта полиси нусхаси. Аудиторлик текшируви хизмати ишини бажариш муддати: 2019 йил учун «Андижоннефт» АЖ Ижроия органи фаолиятининг самарадорликни муҳим кўрсаткичлари, самарадорликни йиғинди кўрсаткичлари ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорига таълуқли бўлган барча хужжатлар тақдим этилгандан сўнг 30 кун ичида. Танловнинг бошланиш ва якуний муддатлари: 2019 йилнинг 20 майидан 27 майига қадар. Манзил: Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси 97. Маълумот учун телефон: (374) 223-17-05.