Бош сахифаЯнгиликларАудиторлик ташкилотлари диққатига!
Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

«Андижоннефт» АЖ жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича тузиладиган молиявий хисоботларини халқаро молиявий хисобот стандартларига трансформация қилиш (ўгириш) хизматини кўрсатиш бўйича аудиторлик ташкилотлари ўртасида танлов ўтказади. Танловда қатнашиш истагини билдирган аудиторлик ташкилотлари жамиятга ўз тижорат таклифларини ёпиқ конвертга солган ва орқа томони мухрланган холда тақдим этиши сўралади. Танловда камида икки йиллик малака стажига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари иштирок этиши мумкин. Танлов таклифи қўйидаги хужжатлардан иборат бўлиши лозим: кўрсатиладиган хизматнинг бошланғич қиймати тўғрисида қатнашувчининг танловга берган таклифи, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувохнома нусхаси, лицензия нусхаси, суғурта полиси нусхаси. Трансформация қилиш хизмати ишини бажариш муддати: «Андижоннефт» АЖнинг 2019 йил якунлари бўйича тузилган молиявий хисоботлари такдим этилгандан сўнг 30 кун ичида. Танловнинг бошланиш ва якуний муддатлари: 2019 йилнинг 20 майидан 27 майига қадар. Манзил: Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси 97. Маълумот учун телефон: (374) 223-17-05.