Бош сахифаЯнгиликлар«АНДИЖОННЕФТ» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА:
«АНДИЖОННЕФТ» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА:

2019 йил 21 июнда соат 10-00да, Ўзбекистон Республикаси, 170100, Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-уй манзилда жойлашган, электрон почта манзили mail@an.uz бўлган, «Андижоннефт» АЖнинг маъмурий биносида жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилади.

Умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун акциядорлари реестри 31.05.2019 йил холатига ва умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлари реестри 17.06.2019 йил холатига тузилган.

Умумий йиғилишда кўйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг cаноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

3. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил учун бажарилган ишлар тўғрисидаги хисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият Бошқарув раисининг «Жамият бизнес режасининг 2018 йил натижалари бўйича кўрсаткичларини бажарилиши тўғрисида»ги хисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

6. Жамият Тафтишчисининг 2018 йил натижалари бўйича хисоботини маъқуллаш.

7. 2018 йил учун жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшируви натижалари бўйича МЧЖ шаклидаги «Profi-Audit» аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасини тасдиқлаш.

8. Жамиятда 2018 йилда корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижасини кўриб чиқиш.

9. Жамиятнинг 2019 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

10. 2018 йил учун жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича кўрилган зарар миқдорини кўриб чик