Home slider image
Home slider image
Home slider image
Home slider image

ГАЗ КОНЛАРИ ИШЛАТИШ ЛОЙИҲАСИ ИШЛАБ ЧИҚУВЧИ ТАШКИЛОТ, КОРХОНА ВА МУАССАСАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Э Ъ Л О Н

“Андижоннефт” АЖ га қарашли Фарғона вилояти Фарғона туманида жойлашган “Шимолий Хонқиз” ва “Хонқиз” газ конларига “Конни ишлатиш лойиҳаси”ни (проект разработки месторождения) ишлаб чиқиш учун танлов асосида шарнома қилишни эълон қилинади.

Танловда иштирок этиш учун ушбу конларни ишлатиш лойихасини ишлаб чиқиш учун тўлиқ нархи кўрсатилган калькуляция тақдим этишингиз сўралади.

Танловга хужжатлар 16.06.2020 йилдан бошлаб беш иш куни мобайнида қабул қилинади.

Манзил: Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси 97а. Маълумот учун телефон: (97) 583 83 87


Батафсил...

"Ўзбекнефтгаз": Андижонда бўр даври ётқизиқларидан табиий газ қазиб чиқариш қайта йўлга қўйилди

“Андижоннефт" акдиядорлик жамиятига қарашли “Учтепа” конида мукаммал таъмирлаш ишларидан кейин бўр даври ётқизиқларининг XVIII-чи қатламидан табиий газ қазиб чиқариш қайта йўлга қўйилди.

1(юра)-сонли қудуқ “Андижоннефтгазқудуқтаъмирлаш” МЧЖ мутахассислари томонидан тўлиқ таъмирланди. 

Ушбу қудуқда 1085-1090 метр оралиқдаги қатламдан келаётган сув йўлини тўсиш мақсадида цементли кўприги ўрнатилиб, 1064-1069 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари амалга оширилди. 

Натижада қудуқдан саноат миқёсида кунлик ўртача 50 минг куб метр табиий газ қазиб чиқаришга эришилди. 

Маълумот учун: "Учтепа" нефтгазконденсат кони Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган бўлиб, 2017 йилда ишга туширилган.


Батафсил...

«АНДИЖОННЕФТ» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА:

Ўзбекистон Республикаси, 170100, Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-уй манзилда жойлашган, электрон почта манзили mail@an.uz бўлган «Андижоннефт» АЖ 2020 йил 3 июл куни соат 11-00да, Тошкент шахар, Дўрмон йўли кўчаси, 2-тор, 143 манзилда жойлашган «Ўзбекнефтгаз» АЖ биносида жамият акциядорларининг қўшма умумий йиғилишини ўтказади.

Қўшма умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2020 йил 11 июн холатига ва қўшма умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар реестри 2020 йил 29 июн холатига тузилган. Қўшма умумий йиғилишда кўйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1. «Андижоннефт» АЖ акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши регламентини ва cаноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш;

2. Янги тахрирдаги «Ўзбекнефтгаз» АЖ уставини тасдиқлаш.

Акциядор ўзи билан шахсни тасдиқловчи хужжатга ёки унинг вакили ўзи билан амалдаги қонунчиликга мувофиқ тасдиқланган ишончномага ва шахсни тасдиқловчи хужжатга эга бўлиши зарур.

Акциядор – жамият акциядорларининг қўшма умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материал (янги тахрирдаги «Ўзбекнефтгаз» АЖ устави) билан жамият маъмурий биносида (хафтанинг хар-бир иш кунида, соат 9-00 дан 18-00 гача) танишиши мумкин.Қўшимча маълумот учун телефон: +998909037739.


Батафсил...

ЭКОЛОГИК ЛОЙИҲА ИШЛАБ ЧИҚУВЧИ ТАШКИЛОТ, КОРХОНА ВА МУАССАСАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Э Ъ Л О Н

“Андижоннефт” АЖ га қарашли Фарғона вилояти Фарғона туманида жойлашган “Шимолий Хонқиз” ва “Марказий Аввал” газ конларига қуйидаги экологик лойиҳаларни ишлаб чиқишни яъни:

1. Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларни жойлаштириш лимити лойиҳаси. (ПДО)

2. Ифлослантирувчи моддаларни атмосферага чиқаришни чегараланган йўл қўйиладиган экологик нормативлар лойиҳаси. (ПДВ)

Танловда қатнашиш истагини билдирган экологик лойиҳа тайёрловчи ташкилотлари жамиятга ўз тижорат таклифларини тақдим этиши сўралади. Танлов таклифи қўйидаги хужжатлардан иборат бўлиши лозим: кўрсатиладиган хизматнинг бошланғич қиймати тўғрисида қатнашувчининг танловга берган таклифи, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувохнома нусхаси, лицензия нусхаси.

Танловга хужжатлар 03.06.2020 й дан бошлаб беш иш куни мобайнида қабул қилинади

Манзил: Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси 97а. Маълумот учун телефон: (97) 583 83 87


Батафсил...

1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида  қабул қилинган қарорга асосан  1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни этиб белгиланган ва бу байрам биринчи маротаба  1950 йилда дунёда байрам сифатида нишонлана бошланган.

Бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Келажак авлоднинг маънавий баркамол авлод бўлиб шаклланишидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир.

Бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор келажакда уларнинг Ватанига садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишишида муҳим омил ҳисобланади.

"Андижоннефт"АЖ жамоаси азиз ва эркатой болажонларимизни байрам билан табриклайди.


portfolio

Батафсил...

Фарғона водийсида газ хажмларини ошириш мақсадида янги қудуқларни бурғулаш бўйича изланишлар олиб борилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари К.Тўхтаев ва "Конларни ишлатиш" департаменти бошлиғи С.Маллаев бошчилигидаги ишчи гурух "Андижоннефт" жамиятида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Чакар конидаги янги газ қудуғида бурғулаш ишларининг бориши ўрганилди ва йул қўйилган камчиликларни бартараф килиш бўйича чоралар кўрилди. Тез кунда ушбу қудуқдан газ оқими олинади.


portfolio
portfolio

Батафсил...

“Учтепа” конидаги ишлар онлайн тартибда амалга оширилмоқда.

Ушбу кон фаолиятининг реал вақт режимига ўтказиш мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йилнинг 6 февралидаги йиғилишда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ.


portfolio

Батафсил...

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси ва "Ишчи гуруҳ" аъзолари "Андижоннефт"даги ҳолатни ўрганди

Ўрганиш жараёнида Булоқбоши туманидаги Чақар конида "Қўқоннефтгазпармалаш ишлари" МЧЖ томонидан янги қазилаётган "Чақар 3" қидирув қудуғи кўздан кечирилиб, бу ерда меҳнат фаолиятини олиб борувчи ишчи-ходимлар билан суҳбат ўтказилди ҳамда улар учун яратилган шароитлар танишилди. Корхонанинг бўш турган 2 та бурғилаш ускунасини “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан газ ҳажмларини ошириш мақсадида бурғилаш ишларига жалб қилиниши тўғрисида топшириқлар берилди. Шундан сўнг, “Учтепа” газ конидаги 3 ва 5 – сонли қудуқларга борилиб, бажарилаётган ишлар кўрилди ва аҳоли эҳтиёжларини қондириш мақсадида газ қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш кераклиги ва бунинг учун барча чоралар кўриш кераклиги тўғрисида вазифалар белгилаб берилди. Фарғона водийсида геологик қидирув ишларини олиб бориш, мавжуд ва янги истиқболли конларни очиш кераклиги ва Фарғона вилоятида "Аввал" ва "Хонқиз" конларини батафсил ўрганиб чиқиш ва у ерда хам газ қазиб чиқариш бўйича таклифлар тайёрлаш тўғрисида айтиб ўтилди. "Андижоннефт" жамиятини "Ўзбекнефтгаз" АЖга қўшиб олиш жараёнини тезлаштириш кераклиги ва янги "Водийнефтгаз қазиб чиқариш" бошқармасини ташкил этиш тўғрисида топшириқлар берилди. 

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси ва "Ишчи гуруҳ"нинг водий вилоятлардаги соҳа ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этади.

 


portfolio
portfolio
portfolio

Батафсил...

“Корхона ва ташкилот раҳбарларига”

“Андижоннефт” АЖ ишлаб чиқариш зарурияти сабабли қуйидаги моддий товар бойликларини:

Клеш электронний – 20дона;

Подшипник – 5дона;

Электрод УОНИ13/55 4мм – 300кг. сотиб олиш учун танлов асосида шартнома тузишни эълон қилганлигини маълум қиламиз. (танлов “Андижоннефт” АЖнинг www.an.uz расмий сайтида эълон қилинган)

Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим этиш сўралади.

Рухсат этилган лицензия.

Тижорий таклиф.

Танловга хужжатлар 01.06.2020 йилгача қабул қилинади.

Тел: +998 74 223 15 59


Батафсил...

Аукцион савдоларини ташкил килувчи ташкилотлар рахбарларига

“Анндижоннефт” АЖ 2020 йил 11 май кунги №77-сонли буйруғига асосан  ўз балансидаги давлат белгиси 60 621 НВА Камаз 5320, давлат белгиси 60 624 НВА УАЗ 330301, давлат белгиси 60 3383 АА CHMZAP 5208(тиркама), давлат белгиси 60 ВА 121 Трактор Т-170, давлат белгиси 60 ВА 128 Трактор К-701 автомашина ва махсус механизмларни очиқ аукцион (ким ошди) савдолари орқали сотиш бўйича танлов эълон қилади.
Танловда қатнашиш истагини билдирган ташкилотлар жамиятга ўз тижорат таклифларини 20.05.2020 йилга қадар тақдим этиши сўралади. Танлов таклифи қўйидаги маълумотлардан иборат бўлиши лозим: кўрсатиладиган хизматнинг қиймати тўғрисида қатнашувчининг танловга берган таклифи, риэлторлик хизматини амалга ошириш бўйича тегишли лицензия нусхаси ва малака сертификати нусхаси.
Қўшимча маълумот учун:
- автомашина ва махсус механизмлар жойлашган манзил Андижон вилояти, Асака тумани, Мардлик кўча 1 уй;
- жамият манзили Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-уй, электрон почта манзили mail@an.uz, телефон/факс: 74-223-17-05,
74-223-17-28. e-mail: r.yusupov@an.uz тел.: +998914910404


Батафсил...

Булоқбошида 14-газ қудуғи ишга туширилди

Бундан 5 ой аввал “Андижоннефть” АЖ томонидан Булоқбоши тумани Учтепа қишлоғида жойлашган “Учтепа нефть ва газ кони”нинг 13-газ қудуғидан саноат миқёсида газ олишга эришилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугунги кунга келиб 14-газ қудуғи ҳам ишга туширилиди ва ундан олинаётган табиий газ “Ўзтрансгаз” АЖнинг магистрал линиялари орқали ҳудуд аҳолисига етказила бошланди. Қудуқдан газ қазиб олишнинг кунлик ҳажми 60-70 минг метр кубни ташкил қилмоқда.

“Андижоннефть” акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан янги ўрганиш ва қазиш ишлари давом этмоқда.


portfolio

Батафсил...

Инсон бебаҳо, хотира эса бархаётдир!

Худди шу ҳиссиётлар инсонни келажакка ишонч билан қарашга, тинчликни асрашга, осойишталик ва баркамолликка ундайди. 
Ўзбекистонда кенг нишонлаб келинадиган 9-май хотира ва қадрлаш кунига саноқли дақиқалар қолди. «Андижоннефт» АЖ жамоаси учун хам ушбу байрам жуда ахамиятлидир. Мазкур корхонада хам иккинчи жахон урушида қатнашган ва жанг майдонларида бўлган фуқаролар узоқ йиллар мехнат фаолиятини юритишган. Шундай инсонлардан бири - Қора Тешабоев, 1941-1945 йиллар уруш фахрийси. 2020 йилда отахон 98 ёшни қарши олдилар, муборак ёшларига қарамай, фахриймиз урушга қандай кетгани, хизмат даври ва ғалабагача қандай тирик қолганларини яхши эслайди. 
Шунингдек, фахрий отахон 1946 йилда «Узбекнефть» бирлашмаси, хозирги «Андижоннефт» АЖ остонасига биринчи бор қадам ранжида қилган дамларни хам яхши эслайдилар. Корхонада 40 йилдан ортиқ, «Хонкиз» газ ва нефт конида қазиб олувчи оператори вазифасида фаолият олиб борганлар. 
Қора Тешабоев 1987 йилда нафақага чиққан бўлишига қарамай, жамоамиз у инсони ҳурмат қилади ва хотирлаб туради. Авлодлар учрашуви дойимо хиссиётларга бой кўз ёшлари ва порлоқ келажакка ишонч билан ўтади.


portfolio
portfolio

Батафсил...

"Андижоннефт” АЖ томонидан бугун янги газ қудуғи ишга туширилди.

Кунлик қазиб олинаётган газ миқдори 70 минг м³ оширилиб, Андижон вилояти аҳолиси эҳтиёжлари учун етказиб берилмоқда.
Маълумот учун. 2020 йилнинг 3 мартида “Уч тепа нефт ва газ кони”нинг 14-сонли қудуғида саноат миқёсидаги табиий газ олишга эришилган.
Айни пайтда қудуқдан газ қазиб олишнинг кунлик ҳажми 60-70 минг м³ ташкил қилмоқда.
Жорий йилнинг 6 май куни ушбу қудуқдан олинаётган табиий газ  “Ўзтрансгаз”АЖнинг магистрал линиялари орқали ҳудуд аҳолисига етказила бошланди.


portfolio

Батафсил...

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Ушбу йиғилишда иштирок этган "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевга бажарилиши керак бўлган ишлар юзасидан топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқ ва вазифалар ижроси юзасидан Акциядорлик жамияти тизимидаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбар ходимлари иштирокида видеоселектор ўтказилди.

Видеоселектор авввалида, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан "Ўзбекнефтгаз" АЖ учун барча имкониятлар яратиб берилгани таъкидланди ва бўлиб ўтган йиғилишда жорий йил якунигача 3 та пропан-бутан аралашмаси ҳамда синтетик ёқилғи (GTL) заводи ишга туширилиши бўйича топшириқ берилгани айтилди.

Авиакеросин, дизель ва суюлтирилган газ импортини тўлиқ қисқартириш йўлида қилинаётган бу ишларни бугуннинг ўзида жадаллаштириш ҳамда иш ҳажмини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Бошқарув раиси қурилиш, бурғилаш, қазиб чиқариш, конлар бўйича департаментлар раҳбарларига карантин қоидаларига амал қилган ҳолда иш суратини ошириш, сифатга алоҳида эътибор бериш, қудуқлардан нефт ва газ маҳсулотларини қазиб олишни купайтириш борасида кўрсатмалар берди.

Шунингдек, 121 та қудуқларни бурғилаш, 46 та янги қудуққларни ишга тушириш, газ конденсати ишлаб чиқаришни ошириш, вахтада меҳнат қилаётган ишчиларнинг шароитларини аъло даражада қилиш талаби ҳам қўйилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖда молиявий-соғломлаштириш, маблағларни тежаш, углеводородлар захирасини кўпайтириш, импортни қисқартириш, рақамли кон дастури бўйича белгиланган ишларни бажариш, марказлашган диспетчерлик ишларни тугатиш каби долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Бошқарув раиси "Uzbekistan GTL" синтетик ёқилғи заводи ишга туширилиши бўйича аниқ топшириқлар берилгани сабабли, корхона жорий йилнинг якунига қадар қуриб битирилиши учун керакли вазифаларни белгилаб берди.


portfolio
portfolio

Батафсил...

«АНДИЖОННЕФТ» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА:

«Андижоннефт» акциядорлик жамияти 2020 йил 15 май куни соат 11-00да, Ўзбекистон Республикаси, 170100, Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-уй манзилда жойлашган, электрон почта манзили mail@an.uz бўлган, жамият маъмурий биносида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади.


portfolio

Батафсил...

Муборак Рамазон ойининг илк кунидаёқ Юртбошимиз ташаббуслари билан илгари сурилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатининг ёрдами эҳтиёжманд аҳоли қатламига саховат кўрсатила бошланди.

«Андижоннефт» жамияти ҳам кам таминланган эҳтиёжмандларга ушбу ҳаракат доирасида ўз хиссасини қўшмоқда.


portfolio
portfolio

Батафсил...

"Андижоннефт" АЖ

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви Раиси ташаббуси билан газ қазиб чиқариш конида вахта усулида ишловчи ходимларнинг уйларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

 


portfolio

Батафсил...

Бугун Буюк бобоколонимиз Амир Темурнинг таваллуд топган куни.

Бугун буюк бобоколонимиз, ҳозирги терминда айтганда ҳақиқий Лидерликнинг барча хислатларини ўзида акс этган бобомиз Амир Темурнинг таваллуд топган куни. Шу муносабат билан бугун Сиз Амир Темур бобомиз ҳақида қанча маълумотга эга эканлигингизни синаб кўринг. Ҳақиқий фидойи ва ватанпарвар ўз тарихини ва ўз Ватанини яхши билиши лозим. 


portfolio

Батафсил...

ЭХТИЁТКОРЛИК КУЧАЙТИРИЛДИ!

Коронавирус инфекцияси (COVID-19) дунё ҳамжамиятига ва шу билан бир қаторда юртимизга ҳам жиддий хавф солмоқда. “Андижоннефт” АЖ томонидан мазкур коронавирус тарқалишининг олдини олиш борасида тегишли зарур чоралар кўрилмоқда.


portfolio
portfolio

Батафсил...

"Андижоннефт" АЖ томонидан Наманган вилояти Тергачи қишлоғида янги нефт қудуғи очилди.

Тергачи 25-сонли қудуғида бурғулаш ишлари учун лойиҳалаштириш ва қудуқ нуқтаси "Андижоннефт" жамияти мутахассислари томонидан қўйилган эди.

2020 йил 23 март куни Тергачи 25-сонли қудуғи 4700 метр чуқурликда бурғулаш ишлари якунланиб, ушбу қудуғдан кунига ўртача 17 тонна нефт олишга эришилди.


portfolio

Батафсил...

1 2 3 ... 18 >>

Қабул графиги
Мансабдор шахс
Қабул вақти
Бошқарув раиси: Бекмурадов Жалолиддин Мансурович Хар хафтанинг чоршанба кунлари соат 08:00 дан 11:00 гача
Бош мухандис: Тўхтаев Бахромжон Эргашович Хар хафтанинг пайшанба кунлари соат 08:00 дан 11:00 гача