Home slider image
Home slider image
Home slider image
Home slider image

"Андижоннефт" АЖ томонидан Наманган вилояти Тергачи қишлоғида янги нефт қудуғи очилди.

Тергачи 25-сонли қудуғида бурғулаш ишлари учун лойиҳалаштириш ва қудуқ нуқтаси "Андижоннефт" жамияти мутахассислари томонидан қўйилган эди.

2020 йил 23 март куни Тергачи 25-сонли қудуғи 4700 метр чуқурликда бурғулаш ишлари якунланиб, ушбу қудуғдан кунига ўртача 17 тонна нефт олишга эришилди.


portfolio

Батафсил...

“Андижоннефт” АЖ да ишчи гуруҳ томонидан дастлабки мониторинг ишлари ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг топшириғига асосан нефть ва газ соҳасини инновацион ривожлантириш ҳамда соҳада илмий тадқиқот ишланмаларини қўллаб-қувватлаш, рационализаторлик таклифлари, янги технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш йўналишларида мониторинг ўтказиш учун “Ишчи гуруҳ” тузилди.

“Ишчи гуруҳ” аъзолари Республикадаги илмий текшириш институтлари олимлари томонидан яратилган илмий янгиликларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш натижасида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги ишчи ўринлар яратаётгани ҳолатлари ҳам ўрганилмоқда.


portfolio

Батафсил...

“Андижоннефт” АЖда янги раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди.

"Андижоннефт" акциядорлик жамияти "Ишлаб-чиқариш ва диспетчерлик" хизмати бошлиғи лавозимига Давлатова Гулчехрахон Алижоновна тайинланди.

Давлатова Гулчехрахон шу вақтга қадар "Андижоннефт" АЖ ишлаб-чиқариш ва диспетчерлик хизмати бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.


portfolio

Батафсил...

"Андижоннефт" АЖда раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди

"Андижоннефт" акциядорлик жамияти "Учтепа газ кони" бошлиғи лавозимига Булакбоев Асрорбек Холбекович тайинланди. 

Булакбоев Асрорбек шу вақтга қадар "Андижоннефт" АЖ ишлаб-чиқариш диспетчерлик хизмати бошлиғи вазифасида ишлаган. 


portfolio

Батафсил...

"Учтепа газ кони" рахбари ишдан олинди.

 Ишлаб чиқариш бўйича Булоқбоши туманида газ ҳажмларини ошириш ва ободонлаштириш ишлари юзасидан “Андижоннефт” АЖ Бошқаруви Раиси ва касаба уюшмаси билан биргаликда сайёр йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар ва бажарилиши керак бўлган ишлар тўғрисида гапириб ўтилди ҳамда «Учтепа газ кони» рахбари М.Қодиров ўз вазифазини зарур даражада бажармаганлиги учун лавозимидан озод этилди.


portfolio

Батафсил...

8 март – Халқаро хотин – қизлар куни

«Андижоннефт» АЖ жамоаси, ўз аёлларини энг гўзал байрамлардан бўлган 8 март Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан табриклади.


portfolio
portfolio
portfolio

Батафсил...

«Андижоннефт» АЖ хайрли акция ўтказди.

Бугунги кунда экологик муаммолар сабабли турли касалликлар кўпаяётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса катта шаҳарларимизда дарахтларнинг асоссиз кесилиши доимо жамоатчилик танқидига сабаб бўлиб келган.
«Андижоннефт» АЖ воҳамизнинг янада кўркам ва гўзал бўлишини таъминлаш ҳамда аҳолининг экологик, табиатсеварлик ва турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 4 март куни “Кўчат экиш” акциясини ўтказиш бўйича ватанпарварлик ташаббусини кўрсатди.
Ушбу акция доирасида жамият томонидан 100 дона мевали ва 50 дона манзарали дарахтлар экилди.
Акция ташаббускорлари Республикамизнинг яшиллигига янада ҳисса қўшиш, барчани экология ва атроф-муҳитни асрашга чақирган ҳолда бу акцияни уюштирди.
Халқимизда азалдан кўчат экиб, боғ яратган инсонлар улуғланган. Баҳор эшик қоқаётган шу кунларда ҳар бир киши яратувчанликка ўзида иштиёқ сезади. Бу иштиёқ эса эртанги кунга замин тайёрлайди.


portfolio
portfolio
portfolio

Батафсил...

“Андижоннефт” жамиятида Президентимизнинг 5 та мухим ташаббусларнинг ижросини таъминлаш мақсадида илк “Нефт ва газ” кутубхонаси ташкил этилди.

 Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш уларни маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш буйича 5 та мухим ташаббус тўғрисида айтган эдилар.
“Андижоннефт” жамияти мазкур ташаббусларнинг ижросини таъминлаш мақсадида илк “Нефт ва газ” кутубхонасини ташкил этди. Ушбу кутубхонага бутун республика бўйича нефт ва газ сохасига оид китоблар, қўлланмалар, бадий ва илмий адабиётлар жамланган. Бундан ташқари буюк шахсларнинг китоблари ушбу кутубхонадан жой олди.
Мазкур кутубхонада 3000 ортиқ китоблар ўрин олди. Кутубхонага Фарғона водийсида нефт ва газ саноати йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва “Ўзбекнефтгаз” тизимида ишловчи ходимлар кириши ва ушбу китоблардан фойдаланиши учун барча шароитлар яратиб берилди.


portfolio
portfolio
portfolio

Батафсил...

Ўзбекнефтгаз”АЖ: “Ўзбекнефтгаз кутубхонаси” кутубхоналари ташкил этилмоқда

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖда илк маротаба “Ўзбекнефтгаз кутубхонаси” ташкил этилди.

Жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратамиз”, — деган эди.

“Андижоннефт” акциядорлик жамиятида фойдаланишга топширилган “Ўзбекнефтгаз кутубхонаси”дан ҳозирда 3000 ортиқ китоблар, қўлланмалар, бадий ва илмий адабиётлар, тарихий романлар ва қўлёзмалар ўрин олган. Ушбу кутубхонадан “Темур тузуклари”, “Бобурнома”, “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”, “Қобуснома” каби буюк алломаларимизнинг ижод намуналари жой олди.


portfolio

Батафсил...

“Аждодларни хотирлаш- муқаддас қадрият”

 

«Ўзбекнефтгаз» жамияти “Аждодларни хотирлаш-муқаддас қадрият” шиори остидаги тадбири давомида мехнат фахрийлари ва кам таъминланган оилалиларга моддий ва маънавий кўмак беришга бағишланган тадбири бўлиб ўтди.
“Андижоннефт” жамиятида 40 йилдан ортиқ мехнат қилиб нефт ва газ саноати ривожига хисса қўшган бир қатор мехнат фахрийлари холидан хабар олинди. Мехнат фахрийлари томонидан миннадорчиликлар билдирилиб, дуолар қилинди.
Ушбу тадбир, Мехнат фахрийларига хурмат бажо келтириш, юртимизда мехр-оқибат, хамжихатлик, инсонийлик , бағрикенглик ва хайр-саховат мухитини янада мустахкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат рухида камол топтириш ҳамда тинчликни қадрига етиш ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган.


portfolio
portfolio
portfolio

Батафсил...

ЭЪЛОН!

Риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар диққатига!

«Андижоннефт» АЖ – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 19.06.2017 йилдаги «Базавий тармоқлар корхоналари активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги №443-сонли ва 25.08.2018 йилдаги “Нефт-газ тармоғи ташкилотларининг активларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №685-сонли Қарорларига асосан оммавий савдоларда хусусий мулкка сотилиши белгиланган, “Андижоннефт” АЖга қарашли бўлган, Наманган вилоятининг Чортоқ тумани, А.Навоий МФЙ худудида жойлашган “Омборхона” бино-иншоотларини очиқ аукцион савдолари оркали сотиш бўйича риэлтор ташкилотлар ўртасида танлов утказади. Танловда қатнашиш истагини билдирган риэлтор ташкилотлар жамиятга ўз тижорат таклифларини 02.03.2020 йилга қадар тақдим этиши сўралади. Танлов таклифи қўйидаги маълумотлардан иборат бўлиши лозим: кўрсатиладиган хизматнинг қиймати тўғрисида қатнашувчининг танловга берган таклифи, риэлторлик хизматини амалга ошириш бўйича тегишли лицензия нусхаси ва малака сертификати нусхаси.

Қўшимча маълумот учун:

- объектнинг тулиқ номи “Омборхона” бино-иншоотлари;

- объект жойлашган манзил Наманган вилояти, Чортоқ тумани,
А.Навоий МФЙ;

- объектнинг умумий эгаллаган ер майдони 2,49 га, қурилиш ости майдони 3578,33 м2 ва фойдали майдони 1451,59 м2ни ташкил этган;

- жамият манзили Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-уй, электрон почта манзили mail@an.uz, телефон/факс: 74-223-17-05,
74-223-17-28.

e-mail: r.yusupov@an.uz

тел.: +998914910404


Батафсил...

ЭЪЛОН!

“Корхона ва ташкилот раҳбарларига”

“Андижоннефт” АЖда мавжуд автортанспорт воситаларининг ёқилғи мойлаш махсулотлари (ЁММ) сарфи меъёрларини хисоблаш учун танлов асосида шартнома тузишни эълон қилганлигини маълум қиламиз. (танлов “Андижоннефт” АЖнинг www.an.uz расмий сайтида эълон қилинган)

Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим этиш сўралади.

ЁММ сарфи меъёрларини хисоблаш учун рухсат этилган лицензия.

ЁММ сарфи меъёрларини хисоблаш учун тижорий таклиф.

Танловга хужжатлар 30.03.2020 йилгача қабул қилинади.

Тел: +998-91-491-04-04

e-mail: r.yusupov@an.uz


Батафсил...

ЭЪЛОН!

Бахоловчи ташкилотлар рахбарларига

“Андижоннефт” АЖга қарашли бўлган автомашина ва махсус механизмларни бозор қийматини аниқлаб бериш бўйича ўз тижорий таклифингизни 4.03.2020 йилга қадар тақдим этишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумот учун:

- мулклар рўйхати: КАМАЗ 5320 дб 60 621 HBA, трактор К701 дб 60uz BA128, трактор Т170 (трубоукладчик) дб 60uz BA121, тиркамама CHMZAP 5208 дб 60 3383 АА, автомашина УАЗ 330301 дб 60 624 HBA;

- мулклар жойлашган манзили Андижон вилояти, Асака шахар, Мардлик кўчаси 1 уй;

Жамиятнинг манзили: Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-уй, электрон почта манзили mail@an.uz, телефон/факс: 74-223-17-05, 74-223-17-28.


Батафсил...

ЭЪЛОН !!!

 “Корхона раҳбарларига”

“Андижоннефт” АЖда мавжуд босим остида ишловчи идишлар (сепараторлар), газ қувурлари, юк кўтариш механизмлари ва сиғимларни камчиликларини аниқлаш (дефектоскопия) текшируви учун танлов асосида шартнома тузишни эълон қилганлигини маълум қиламиз

Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим этиш сўралади.

  1. Дефектоскопия текшируви ўтказишга рухсат этилган лицензия
  2. Дефектоскопия текшируви ўтказиш учун тижорий таклиф (босим остида ишловчи идишлар, газ қувурлари, юк кўтариш механизмлари ва сиғимлар учун суммаси алохида кўрсатилган бўлиши шарт).

Танловга хужжатлар 10.03.2020 йилгача қабул қилинади.


Батафсил...

ЭЪЛОН !!!

«Андижоннефт» акциядорлик жамияти бахоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказади:

«Андижоннефт» АЖ келгусида сотиш мақсадида жамият балансдаги
1424 номдаги товар моддий бойликларни бозор бахосини аниклаш буйича бахоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган бахоловчи ташкилотлар жамиятга ўз тижорат таклифларини тақдим этиши сўралади.

Танлов таклифи қўйидаги маълумотлардан иборат бўлиши лозим: кўрсатиладиган хизматнинг қиймати тўғрисида қатнашувчининг танловга берган таклифи, бахолаш хизматини амалга ошириш бўйича тегишли лицензия нусхаси, бахоловчининг малака сертификати нусхаси ва сугурта полиси нусхаси.

Танловнинг бошланиш ва якуний муддати: 2020 йилнинг 17 февралдан
24 февралга қадар.

Жамиятнинг манзили: Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-уй,

телефон/факс: 74-223-17-27,
74-223-17-28.


Батафсил...

ОБЪЯВЛЕНИЕ !

Тендер по устройство ландшафтов и благоустройство

территории АО "Андижаннефть" по проспекту А. Навоий в г.Андижан

Крайний срок подачи документов до 17:00 20.02.2020 г

тел: +998 90 623 08 08


portfolio
portfolio

Батафсил...

Коррупция- тараққиёт кушандаси!

Ўзбекистон Республикаси Президент Президент Шавкат Мирзиёев Парламент аъзоларига мурожаатномасида Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак деб мурожаат қилган эди.

Ушбу мавзуда 2020 йил 18 февраль куни “Андижоннефт” АЖда Андижон вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинари бўлиб ўтди.
​Мазкур семинарда Вилоят прокуратураси терговчиси Л.Мадумаров, Андижон Давлат университети ўқитувчиси М.Содиқова ва жамиятнинг барча ходимлари иштирок этдилар.

​Вилоят прокуратураси терговчиси Л.Мадумаров сўзга чиқиб, Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатлиги, у демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб бериши тўғрисида айтиб ўтди.

​Шундан сўнг, Андижон Давлат университети ўқитувчиси М.Содикова Коррупцияга қарши курашишни жаҳон талаблари асосида ташкил этиш мақсадида мамлакатимизда 2008 йилда БМТнинг 2003 йил 13 октябрдаги “Коррупцияга қарши” Конвенцияси ратификацияси, ҳамда “БМТнинг “Коррупцияга қарши” конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги, 2010 йил март ойида Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилганлиги тўғрисида ахборот берди.


portfolio
portfolio
portfolio

Батафсил...

Нефт ва газ соҳасида “Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги” тўғрисидаги қонун ва қонун ости хужжатлари ижроси ва обектларда саноат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўқув амалий семинар

“Андижоннефт” АЖ ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Нефт ва газ соҳасида саноат хавфсизлиги”  давлат инспекцияси билан ҳамкорликда, нефт ва газ соҳасида “Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги” тўғрисидаги қонун ва қонун ости хужжатлари ижроси ва обектларда саноат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўқув амалий семинар ўтказилди.
Ушбу ўқув семинарда, “Нефт ва газ соҳасида саноат хавфсизлиги”  давлат инспекцияси бошлиғи А.М.Норов, ўринбосари Б.А.Алимов, “Андижоннефт” АЖ, Фарғона водийсидаги барча нефт базалар, “Қўқон пармалаш ишлари” АЖ, Хўжабод Газ омбори бошқармаси, Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармаси, “Андижон ҳудудгазтаъминот” бошқармаси, “АндижонПетро” ҚК, “Андижоннефтгазқудуқтаъмирлаш” МЧЖ, “Хўжаобод ТТБ” АЖ, Очиқ нефт ва газ фаввораларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича харбийлаштирилган қисми, рахбарлари ва саноат хавфсизлиги ходимлари иштирок этишди.


portfolio
portfolio
portfolio
portfolio
portfolio

Батафсил...

ЭЪЛОН!

«Андижоннефт» акциядорлик жамияти бахоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказади:

“Андижоннефт” АЖга қарашли бўлган, Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани, Жанубий Оламушук шахарчаси, Саноат кўчасида жойлашган “Механиклар устахонаси ва омборхоналар” бино-иншоотларининг “Омборхоналар” жойлашган қисмини бозор қийматини аниқлаб бериш бўйича бахоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган бахоловчи ташкилотлар жамиятга ўз тижорат таклифларини тақдим этиши сўралади.

Танлов таклифи қўйидаги маълумотлардан иборат бўлиши лозим: кўрсатиладиган хизматнинг қиймати тўғрисида қатнашувчининг танловга берган таклифи, бахолаш хизматини амалга ошириш бўйича тегишли лицензия нусхаси ва бахоловчининг малака сертификати.

Танловнинг бошланиш ва якуний муддати: 2020 йилнинг 13 февралдан
20 февралга қадар.

Жамиятнинг манзили: Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-уй, электрон почта манзили mail@an.uz, телефон/факс: 74-223-17-27,
74-223-17-28.


Батафсил...

ЭЪЛОН

«Андижоннефт» АЖ бошқаруви мазкур хат орқали қўйидагиларни маълум қилади:

2020 йил 31 январ соат 10-00да ўтказилиши белгиланган жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ваколатли бўлмаганлиги сабабли ўтказилмади.

Изох: кворум бўлмаганлиги учун қолдирилган умумий йиғилишни ўтказиш санасига аниқлик киритилганда қўшимча равишда тегишли эълон берилади.​


Батафсил...

<< 1 2 3 4 ... 18 >>

Қабул графиги
Мансабдор шахс
Қабул вақти
Бошқарув раиси: Бекмурадов Жалолиддин Мансурович Хар хафтанинг чоршанба кунлари соат 08:00 дан 11:00 гача
Бош мухандис: Тўхтаев Бахромжон Эргашович Хар хафтанинг пайшанба кунлари соат 08:00 дан 11:00 гача