Home slider image
Home slider image
Home slider image
Home slider image

Экологик хужжатлар тайёрлаш бўйича танлов ўтказиш. (тендер)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги № ПП – 2822 сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистонда углевордород қазиб чиқариш кўрсатгичларини жадал ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги” Қарорига асосан “Андижоннефт” АЖ Булоқбоши туманидаги Учтепа газ конида қурилиши режалаштирилган № 14 сонли газ қудуғи учун қуйидаги экологик лойиҳаларни ишлаб чиқишни яъни:

1. Атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза лойиҳаси (ЗВОС)

2. Экологик оқибатлар тўғрисидаги ариза лойиҳаси (ЗЭП)

3. Шлам амбарларини утилизация қилиш регламентини тайёрлаш учун танлов эълон қилади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган экологик лойиҳа тайёрловчи ташкилотлари жамиятга ўз тижорат таклифларини тақдим этиши сўралади. Танлов таклифи қўйидаги хужжатлардан иборат бўлиши лозим: кўрсатиладиган хизматнинг бошланғич қиймати тўғрисида қатнашувчининг танловга берган таклифи, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувохнома нусхаси, лицензия нусхаси.

 Манзил: Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси 97. Маълумот учун телефон: (97) 583 83 87   (99) 617 77 96


Батафсил...

"Андижоннефт" АЖга телевидения мухбирлари ташриф буюрди

29-31 январ кунлари "Андижоннефт" АЖ нинг олиб бораётган иш фаолияти билан танишиш мақсадида телевидения мухбирлари ташриф буюрди. Ташрифи чоғида Булоқбоши туманидан жойлашган "Учтепа" конидан чиқиётган табиий газдан Андижон вилоятини тўлиқ таминлаш хамда шунга ўхшаш бир қатор саволларига жавоб олдилар ва бу телевидения орқали эфирга узатилди. Кўплаб саволлар тушмоқда ( чиндан хам Андижон вилояти тўлиқ газлашадими? ) Мақсадимиз аниқ ва шу мақсадга эришиш йўлида кечаю кундуз харакатдамиз. Бу йўлда жонбозлик кўрсатаётган ишчи ходимларимизга куч қувват соғлик ва метиндек сабр тилаймиз.


portfolio

Батафсил...

“Андижоннефт”АЖга қарашли конларга пресс-тур уюштирилди.

Жорий йилнинг 29-31 январ кунлари “Ўзбекнефтгаз”АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида углеводород хом ашёсини қазиб олишни янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида “Андижоннефт”АЖга қарашли конларга пресс-тур уюштирилди.

Пресс-турнинг биринчи кунида журналистлар  Фарғона вилоятининг Чимён шаҳарчасида очилган Нефт ва газ музейини экскурсия қилишди ва Марказий Осиёдаги илк нефт кони тарихи билан танишди.

Шунингдек,  “Андижоннефт”АЖда Бошқарув раиси Жалолиддин Бекмуродов ва мутахассислар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда журналистларга 2019 йилнинг 4-чорагида жамият томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби, углеводород хомашёсини қўшимча захираларини шакллантириш, соҳадаги муаммолар, истиқболдаги лойиҳалар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Тадбирнинг иккинчи кунида эса «Учтепа нефт ва газ кони»нинг 14, 12, 5, 3-сонли қудуқларига ташриф режалаштирилган.


portfolio
portfolio
portfolio
portfolio
portfolio
portfolio

Батафсил...

“ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

“Ўзбекнефтгаз” АЖда янги раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Конларни ишлатиш департаменти бошлиғи лавозимига Сирожиддин Эшдавлатович Маллаев тайинланди.

Сирожиддин Маллаев шу вақтга қадар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Конларни ишлатиш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.


portfolio

Батафсил...

“ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Обидов Иқболжон Асқаралиевич “Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Обидов Иқболжон Асқаралиевич “Ўзбекнефтгаз” АЖ Нефтни қайта ишлаш, нефткимё, нефт маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаментининг Нефт маҳсулотларини транспортировка қилиш, сақлаш ва етказиб бериш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган.


portfolio

Батафсил...

“ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Авезов Анвар Хабибуллаевич "Ўзбекнефтгаз" АЖ Персонални бошқариш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

Авезов Анвар Хабибуллаевич бир неча йиллар давомида Ўзмиллийбанк Ходимлар билан ишлаш департаменти директори лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки “Нуруллабой” тарихий мажмуасидан фойдаланиш дирекцияси директори вазифасини бажариб келган.


portfolio

Батафсил...

Газоконденсат ва газодинамик тадқиқот ўтказиш лицензиясига эга ташкилотлар диққатига.

Андижоннефт» АЖ тасарруфидаги «Учтепа» газ конидаги қудуқларда газоконденсат ва газодинамик тадқиқот (ГКИ ва ГДИ) ўтказиш учун тендер асосида шартнома тузишни эълон қилади.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни тадқим этиш сўралади:
1. Тадқиқот ўтказишга рухсат этилган лицензия
2. Экспертизадан ўтказиш учун тижорий таклиф

Танловга хужжатлар 17.01.2020 йилдан 24.01.2020 йилгача қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон +99897-583-83-87 Умаров Дилёржон


portfolio

Батафсил...

«АНДИЖОННЕФТ» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА:

2020 йил 31 январда соат 10-00да, Ўзбекистон Республикаси, 170100, Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-уй манзилда жойлашган, электрон почта манзили mail@an.uz бўлган, «Андижоннефт» АЖнинг маъмурий биносида жамият акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши ўтказилади.
Умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 10.01.2020 йил холатига ва умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар реестри 27.01.2020 йил холатига тузилган.
Умумий йиғилишда кўйидаги масалалар кўриб чиқилади:
1. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
2. Акциядорлар умумий йиғилишининг cаноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш;
3. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.


Батафсил...

“ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Баҳодир Баҳромович Сиддиқовнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси этиб тайинланди. 

Тайинловга қадар Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


portfolio

Батафсил...

Бизнинг жамиятимиз Янги йил кутмокда

2019-йил хам охирлаб янги 2020-йил эшик қоқмоқда. Бугун 30 декабр куни жамиятимизда байрам олди йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жамиятимиз бошқарув раиси Ж.М.Бекмурадов томонидан йил якуни эълон қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар хамда эришилган ютуқларимиз сар хисоби қилинди.  
Жамиятимиз раиси мамнуният билан охирлаб бораётган йилни самарали якунлаётганлигимизни алохида эътироф этиб барча ишчи ходимларни ишлаб чиқаришга қўшган хиссалари учун ўзининг самимий миннатдорчилигини билдириб ўтди. Янги йил остонасида эканмиз янги мақсадлар билан йилни бошлашлимиз 2020-йилни хам бунданда яхши кўрсаткичлар билан ўтказишимизга бошланғич қадам бўлишлигини билдиради.  
Йиғилиш якунида жамиятимиз бошқарув раиси Ж.М.Бекмурадов янги йил айёми билан барчани самимий қутлаб, энг эзгу тилакларни изхор этди ва касаба уюшмаси билан биргаликда ўзининг байрам совғалари билан йиғилишга якун ясади. 
Мақсадимиз битта мутақил ватанимизни равнақи учун ўзимизнинг хиссамизни қўшишдур. Кириб келаётган янги 2020-йил барчага қутлуғ келсин


portfolio
portfolio
portfolio
portfolio
portfolio

Батафсил...

Марказий Осиёдаги биринчи нефт қудуғи.

      29-декабр куни 120 йиллик тарихга эга бўлган Фарғона вилояти Чимён шахарчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси нефт ва газ сохасини ривожланишига илк пойдевор бўлган биринчи нефт қудуғи музейи, “Ўзбекнефтегаз” АЖ рахбарияти, “Андижоннефт” АЖ рахбарияти, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ва вилоят, туман хокимлик вакиллари хамда махалла нуронийлари ва мехнат фахрийлари иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари тадбирда телерадио мухбирлари хам иштирок этди.  Музейни очилиши ўсиб келаётган ёш авлодни нефт сохаси ривожланиш тўғрисида янада мукаммал тушунчага эга бўлишини таъминлайди. Нефт ва газ сохаси бугунги кунга етиб келгунига қадар бир қанча давонларни босиб ўтди. Мустақил Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб яшнаши учун хамда халқимизнинг бугунги кунидан мамнун яшаши учун ўзимизни хиссамизни қўшиш мақсадида жамоамиз билан кечаю кундуз харакатдамиз деб сўз юритди “Андижоннефт” АЖ бошқарув раиси Ж.М.Бекмурадов.

Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкинки нефт ва газ конларини қидириш ва ўзлаштириш ишлари 1885 йилдан бошланган. 1901 йилда биринчи қудуқда бурғулаш ишлари бошланади хамда 1904 йилда 278 метр чуқурликдаги нефт қатламини очишга эришилади. Ушбу қудуқ кунига 130 тонна нефт бера бошлайди. Шу кон асосида “Чимён” нефт жамияти тузилади. 1906 йилда Фарғона вилоятида икки қубли нефтни кайта ишлаш заводи қурилади. Завод ишга тушгунга қадар, қудуқдан олинган нефт махсулотини асосан ғилдиракли араваларни мойлаш хамда ёқилғи сифатида ишлатиб келинган.


portfolio
portfolio

Батафсил...

Жамиятимизда хеч бир ходим назардан четда қолмайди.

  1. “Андижоннефт” АЖ барча ишчи ходимларини қадрлайди, шиори остидаги тадбиримиз давом этмоқда. Куни кеча, жамиятимизда мехнат қилиб келаётган бир қатор ишчи ходимларни жамиятимизнинг бошқарув раиси Ж.М.Бекмурадов касаба уюшмаси билан хамкорликдаги ишчи ходимларни рағбатлантириш, кам таъминланган оилалиларга моддий кўмак беришга бағишланган тадбири бўлиб ўтди. Бундан асосий мақсад шуки жамиятда мехнат қилиб келаётган ишчи ходимларни мехнатини қадрлаш, уларни ишга бўлган шижоатини янада ошириш, хамда жамиятимиз ходимларини жамоавий ишлашини таъминлашдир. Жамиятимизда мехнат қилиб келаётган ҳар бир ходимларимизни мана шундай тадбирлар уюштириб мунтазам равишда маънавий хамда моддий рағбатлантириш ишларини амалга ошириб боришга харакат қиламиз.

portfolio
portfolio

Батафсил...

Нефт ва газ сохасида иновацияларни жорий этиш.

«Андижоннефть» АЖда нефт ва газ конларида “рақамли кон”  (цифровое месторождение) концепциясини тадбиқ қилиш бўйича бир қатор пилот лойихалар амалга оширилмоқда. Ушбу лойихалар “Siemens” (Германия) ва Sensia (АҚШ)компаниялари билан хамкорликда пилот лойиха асосида “Андижон” ва “Хўжаобод-Бостон” конлари мисолида амалга оширилмоқда. 2019 йил 25 декабрь куни «Андижоннефть»жамияти биносила шу пайитгача амалга оширилган ишларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу тақдимотда конларда “рақамли кон” концепциясини амалда қўллаш бўйича “Avoсet” дастурий платформа орқали маълумотларни чуқур тахлил қилиш,  бошқариш, хисобот бериш ва онлайн тарзда ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш мумкинлигини кўрсатиб берилди.

Шу билан бирга ушбу дастурий платформа орқали маьлумотларни турли хил интеграциялашувини ўз ичига олиб, нефт қазиб олиш, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш жараёнларида шаффофликни таъминлаши кўрсатилди.

Барча жараёнлар онлайн тарзда амалга оширилиб, корпоратив маьлумотлар базасига киритиб борилади. Ушбу иновацион янгилик корхоналарда нефт ва газ саноатини янада ривожлантириш учун хизмат қилиши мумкин.


portfolio

Батафсил...

“Андижоннефт” АЖ барча ишчи ходимларини қадрлайди.

     Доим ишчи ходимларни рухиятини ва ишга бўлган шижоатини ошириш, иш унумдорлигини  ва албатта сифатини яхшиланишига олиб келади. Шу боисдан хам жамиятимизнинг нефт ва газ қазиб олиш конларида иш олиб бораётган ишчи ходимларни  рағбатлантиришга доир қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Навбатдаги тадбиримиз хам конларда зиммасига юклатилган машаққатли вазифиларини муносиб бажариб келаётган ишчи ходимларини моддий ва манавий рағбатлантириш, кам таьминланган ишчилар холидан хабар олиш ва уларга моддий кўмак бериш мақсадида жамиятимиз бошқарув раиси Ж.Бекмурадов, касаба уюшмаси билан хамкорлигида уйиштирилди. Байрам олди уюштирилган тадбирда ишчиларни яқинлашиб келаётган Янги йил билан қизғин табриклаб совға саломлар улашдилар. Кам таьминланган, боқувчисини йўқотган ишчи ходимларга  бир неча хил озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди. Бундан ташқари жамиятимизда узоқ йиллар давомида мехнат қилиб нафақага чиқаётган ходимларни нафақага муносиб кузатиш тадбирлари хам ўтказилмоқда.


portfolio

Батафсил...

Кўзлаган натижаларга эришмоқдамиз.

      Булоқбоши туманида жойлашган  Учтепа нефт ва газ қазиб олиш конида олинаётган газ хажмини ортиши, ушбу тумандаги қишлоқларни табий газ билан таьминлаш имконини орттирмоқда. Биз ишчи гурухимиз билан қишлоқ аҳолисини сухбатга тортдик. Сухбатимиз давомида бугунги кунидан хурсандлигига амин бўлдик. Ушбу қишлоқда узоқ йиллардан буён истиқомат қилиб келаётган Рахматуллаев Умарали ака хонадонида бўлганимизда хонадон эгалари хам хурсандчилик билан давлатимиз рахбарига, қолаверса ушбу хурсандчилигига  сабаб бўлаётган “Андижоннефт” АЖнинг барча ишчи ходимларига ўзларини самимий миннатдорчилигини билдириб ўтдилар.

         Албатта кун-у тун машаққатли вазифаларини аьло даражада бажариб келаётган  жамиятнинг барча ишчи ходимлари давлатимиз равнақига қўшаётган хиссасини  қолаверса бугунги кунидан хурсанд махалла аҳолисини юзидаги қувончини кўриб янги йилда янада   янги зафарларга эришишни ва яна янги нефт ва газ ўчоқларини топиб хар бир хонадонни табий газ билан таьминлашни ўз олдиларига мақсад қилиб олдилар.

 


portfolio
portfolio

Батафсил...

Булоқбошида берилаётган газ хажмини оширишга эришилмоқда.

 

Жорий йилнинг 14 – декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 – йил 9 -  мартдаги  “2017 – 2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилган ишлар натижасида Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги Учтепа нефт ва газ конида “Андижоннефт” АЖ мутахассислари олиб борилаётган изланишлари натижасида қазиб олинаётган газ миқдорини оширишга эришилди. Қазиб олинган газни ахолига етказиб бериш мақсадида магистрал линиясига улаш ишлари олиб борилди. Бугунги кунда Булоқбоши худудига берилаётган газ миқдори кунлик 200 – 250  минг м³ни ташкил қилади. Бундан ташқари худудда чиқарилаётган газ миқдори юқори бўлганлиги сабабли магистрал линияси орқали “Узтрансгаз” АЖга 100 – 150  минг м³ хажмда газ уланди. Яна шуни айтиб ўтишимиз мумкинки “Андижоннефт” акциядорлик жамияти мутахассисларини изланишларини натижасида яна янги газ ўчоқларида қидирув ишларини олиб бориш хамда бугунги кунда берилаётган газ хажмини янада оширилишига эришимиз кўзда тутилмоқда.


portfolio
portfolio

Батафсил...

БУЛОҚБОШИДАГИ ЯНА БИР ҚУДУҚДАН САНОАТ МИҚЁСИДА ГАЗ ОЛИНДИ.

Ҳозирги кунгача юртимиз аҳолисини табиий газ билан таъминлаш учун №3, 4, 8, ва 1 юра кудуклари ишлаб турган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги №2822 сонли “Ўзбекистон Республикасида углеводород хом ашёсини қазиб олишни янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида” Қарори доирасида Учтепа нефт ва газ конидан 2019 йилнинг ноябр, декабр ойларида №12 сонли баҳоловчи ишлатувчи қудуқ бурғуланди ва саноат миқёсида газ олинди. Хозирги кунда юкоридаги қарор бўйича ушбу конда 13-сонли қудуқни бурғулаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташкари “Қоқон  нефт газ пармалаш ишлари” АЖ томонидан Андижон вилояти, Булоқбоши туманида жойлашган “Чақар” номли майдонда 2-сонли қидирув қудуғи бурғуланиб, 14 декабр куни қудуқдан саноат миқёсида газ олинди.

Хозирда ”Андижоннефт” АЖ мутахассислари  “Чақар” майдондаги ушбу 2-сонли янги бурғуланган газ қудуғини ишга тушириш учун газ қувурларини ётқизиш ишлари бошланган. Қудуқдан газ қазиб олиш хажми кунлик 80-85 минг/м3 кутилмоқда. “Андижоннефт”АЖ томонидан қудуқ ишга қўшилиб, Булоқбоши туманининг яна қўшимча 5 мингта хонадон табиий газ билан таъминланиши кузда тутилмоқда.


portfolio

Батафсил...

“Андижоннефт” АЖда нефт ва газ қазиб олиш конларида қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилди.

       “Андижоннефт” акциядорлик жамияти тасарруфидаги нефт кониларида нефт ва газ қазиб олиш қудуқлари атрофларида тозалов ишлари олиб борилди хамда марказий нефт қувурларнинг ишга яроқсиз холатга келиб қолган қисмлари янгисига алмаштирилди. Кон ички йўллари теккизланиб шағал ёткизилди. Олиб борилган ишларда зарур техника ва бутловчи қисмлар ўз вақтида етказилди. 


portfolio
portfolio

Батафсил...

“Андижоннефт” акциядорлик жамиятининг “Ўт ўчирувчи” ходимлари ўртасида кўрик танлови бўлиб ўтди.

       Жамиятимизда ўт ўчирувчиларнинг роли беқиёсдир. Шу сабабдан уларни билим кўникмаларини ошириш, техника ва ўт ўчириш мосламарини доимо шай холатда сақлаш хамда ўт ўчирувчи ходимлар ўртасида кўрик танловлар ўтказиб бориш зарурдир. Шу боисдан “Андижоннефт” акциядорлик жамиятининг “Ўт ўчирувчи”  ходимлари ўртасида кўрик танлови бўлиб ўтди. Бунда ўт ўчирувчилик кўникмаси, 1-тез тиббий ёрдам кўрсатиш хамда ўт ўчириш мосламаларидан фойдаланиш билим кўникмалари текширувдан ўтказилди. Бир қатор ходимлар “Андижоннефт” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тақдирлаш маросими якунида “Андижоннефт” АЖ бошқарув раиси Ж.Бекмурадов ўт ўчирувчи ходимлрига юксак ишонч хамда ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.


portfolio
portfolio
portfolio

Батафсил...

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДХИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 27 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН, БАРЧА ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ

      Ҳар тонг давлатимиз мадҳияси садолари остида янги кунни кутиб олар эканмиз, кўз олдимизда ана шу манзара намоён бўлади. Унинг ҳар бир чуқур маънога эга сатри, мардонавор ва соҳир оҳанги бизни сеҳрлаб қўяди, қалбимизда Ватанимиздан фахрланиш, бугунимиздан шукроналик ва эртамизга улкан ишонч ҳиссини жўш урдиради.

     Давлат рамзлари мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи, халқимизнинг шаъну шавкати, ғурури, ор-номуси, тарихий хотираси ва орзу-умидларини ўзида мужассам этувчи муқаддас тимсоллардир.
1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун имзоланди.

    Мазкур қонунда белгиланганидек, мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади, унга зўр эҳтиром билан қараш ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик бурчидир. 2010 йил 24 декабрда мазкур қонунга киритилган ўзгартишга кўра, фуқароларимиз, шунингдек, мамлакатимизда бўлиб турган бошқа шахслар мадҳиямизни ҳурмат қилиши шарт.

Миллий мадҳиямиз муаззам садолари давлатимиз раҳбарининг турли мамлакатларга расмий ташрифлари чоғида, Ўзбекистонга келган хорижий мамлакатларнинг раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, юртимизда ўтаётган умумхалқ байрамларида, йирик халқаро анжуманлар, тинчлик ва дўстлик келишувларида, спорт мусобақаларида ва спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда энг баланд шоҳсупага кўтарилган пайтида баралла янграмоқда.


portfolio

Батафсил...

<< 1 2 3 4 5 ... 18 >>

Қабул графиги
Мансабдор шахс
Қабул вақти
Бошқарув раиси: Бекмурадов Жалолиддин Мансурович Хар хафтанинг чоршанба кунлари соат 08:00 дан 11:00 гача
Бош мухандис: Тўхтаев Бахромжон Эргашович Хар хафтанинг пайшанба кунлари соат 08:00 дан 11:00 гача