Бош сахифаЯнгиликлар"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси ва "Ишчи гуруҳ" аъзолари "Андижоннефт"даги ҳолатни ўрганди
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси ва "Ишчи гуруҳ" аъзолари "Андижоннефт"даги ҳолатни ўрганди

Ўрганиш жараёнида Булоқбоши туманидаги Чақар конида "Қўқоннефтгазпармалаш ишлари" МЧЖ томонидан янги қазилаётган "Чақар 3" қидирув қудуғи кўздан кечирилиб, бу ерда меҳнат фаолиятини олиб борувчи ишчи-ходимлар билан суҳбат ўтказилди ҳамда улар учун яратилган шароитлар танишилди. Корхонанинг бўш турган 2 та бурғилаш ускунасини “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан газ ҳажмларини ошириш мақсадида бурғилаш ишларига жалб қилиниши тўғрисида топшириқлар берилди. Шундан сўнг, “Учтепа” газ конидаги 3 ва 5 – сонли қудуқларга борилиб, бажарилаётган ишлар кўрилди ва аҳоли эҳтиёжларини қондириш мақсадида газ қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш кераклиги ва бунинг учун барча чоралар кўриш кераклиги тўғрисида вазифалар белгилаб берилди. Фарғона водийсида геологик қидирув ишларини олиб бориш, мавжуд ва янги истиқболли конларни очиш кераклиги ва Фарғона вилоятида "Аввал" ва "Хонқиз" конларини батафсил ўрганиб чиқиш ва у ерда хам газ қазиб чиқариш бўйича таклифлар тайёрлаш тўғрисида айтиб ўтилди. "Андижоннефт" жамиятини "Ўзбекнефтгаз" АЖга қўшиб олиш жараёнини тезлаштириш кераклиги ва янги "Водийнефтгаз қазиб чиқариш" бошқармасини ташкил этиш тўғрисида топшириқлар берилди. 

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси ва "Ишчи гуруҳ"нинг водий вилоятлардаги соҳа ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этади.

 


portfolio
portfolio
portfolio