Бош сахифаЯнгиликлар«АНДИЖОННЕФТ» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА:
«АНДИЖОННЕФТ» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА:

Ўзбекистон Республикаси, 170100, Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Навоий шох кўчаси, 97-уй манзилда жойлашган, электрон почта манзили mail@an.uz бўлган «Андижоннефт» АЖ 2020 йил 3 июл куни соат 11-00да, Тошкент шахар, Дўрмон йўли кўчаси, 2-тор, 143 манзилда жойлашган «Ўзбекнефтгаз» АЖ биносида жамият акциядорларининг қўшма умумий йиғилишини ўтказади.

Қўшма умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2020 йил 11 июн холатига ва қўшма умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар реестри 2020 йил 29 июн холатига тузилган. Қўшма умумий йиғилишда кўйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1. «Андижоннефт» АЖ акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши регламентини ва cаноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш;

2. Янги тахрирдаги «Ўзбекнефтгаз» АЖ уставини тасдиқлаш.

Акциядор ўзи билан шахсни тасдиқловчи хужжатга ёки унинг вакили ўзи билан амалдаги қонунчиликга мувофиқ тасдиқланган ишончномага ва шахсни тасдиқловчи хужжатга эга бўлиши зарур.

Акциядор – жамият акциядорларининг қўшма умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материал (янги тахрирдаги «Ўзбекнефтгаз» АЖ устави) билан жамият маъмурий биносида (хафтанинг хар-бир иш кунида, соат 9-00 дан 18-00 гача) танишиши мумкин.Қўшимча маълумот учун телефон: +998909037739.