Бош сахифаЯнгиликлар"Ўзбекнефтгаз": Андижонда бўр даври ётқизиқларидан табиий газ қазиб чиқариш қайта йўлга қўйилди
"Ўзбекнефтгаз": Андижонда бўр даври ётқизиқларидан табиий газ қазиб чиқариш қайта йўлга қўйилди

“Андижоннефт" акдиядорлик жамиятига қарашли “Учтепа” конида мукаммал таъмирлаш ишларидан кейин бўр даври ётқизиқларининг XVIII-чи қатламидан табиий газ қазиб чиқариш қайта йўлга қўйилди.

1(юра)-сонли қудуқ “Андижоннефтгазқудуқтаъмирлаш” МЧЖ мутахассислари томонидан тўлиқ таъмирланди. 

Ушбу қудуқда 1085-1090 метр оралиқдаги қатламдан келаётган сув йўлини тўсиш мақсадида цементли кўприги ўрнатилиб, 1064-1069 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари амалга оширилди. 

Натижада қудуқдан саноат миқёсида кунлик ўртача 50 минг куб метр табиий газ қазиб чиқаришга эришилди. 

Маълумот учун: "Учтепа" нефтгазконденсат кони Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган бўлиб, 2017 йилда ишга туширилган.